Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

O`z DSt 3621:2022. Ўзбекистон Республикасининг Давлат стандарти. Бир маротаба қўлланиладиган стерилланган киндик қисқичи. Техник шартлар (АВ томонидан 16.09.2022 й. 110-сон билан рўйхатга олинган Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директорининг 17.08.2022 й. 05-1449-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2023 йил 16 сентябрда 110-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Инвестициялар ва ташқи савдо

вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон

техник жиҳатдан тартибга солиш

агентлиги бош директорининг

2022 йил 17 августдаги

05-1449-сон буйруғига

ИЛОВА



O`z DSt 3621:2022



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ДАВЛАТ СТАНДАРТИ

   

O`z DSt 3621:2022

Бир маротаба қўлланиладиган

стерилланган киндик қисқичи.

Техник шартлар

       

              

Ушбу давлат стандартида бола туғилгандан кейин унинг киндигини сиқиш учун мўлжалланган бир маротаба қўлланиладиган стерилланган киндик қисқичига (бундан буён матнда киндик қисқичи деб юритилади) қўйилган талаблар белгиланган.

Ушбу давлат стандарти талаблари мажбурий ҳамда сертификатлаштириш учун қўлланилади.



1-БОБ. ТЕХНИК ЖИҲАТДАН ТАРТИБГА

СОЛИШ СОҲАСИДАГИ НОРМАТИВ

ҲУЖЖАТЛАРГА ҲАВОЛАЛАР

          

1. Ушбу давлат стандартида қуйидаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ҳаволалар қўлланилган:


ISO 21832:2018 - Иш жойидаги ҳаво. Ҳаводаги заррачалардаги металлар ва металлоидлар. Ўлчов жараёнларини баҳолашга қўйиладиган талаблар (расмий манба: ISO 21832:2018 Workplаce аir - Metаls аnd metаlloids in аirborne pаrticles - Requirements for evаluаtion of meаsuring procedures);


ISO 24095:2009 - Иш жойидаги ҳаво - Ҳаводаги кристал кремнийни ўлчаш бўйича кўрсатмалар (расмий манба: ISO 24095:2009 Workplаce аir - Guidаnce for the meаsurement of respirаble crystаlline silicа);


ISO/TR 27628:2007 - Иш жойидаги атмосфера - Ultrа nozik аerozollаr, nаnozаrrаchаlаr vа nаnostrukturаli аerozollаr - Нафас олиш таъсирини тавсифлаш ва баҳолаш (расмий манба: ISO/TR 27628:2007 Workplаce аtmospheres - Ultrаfine, nаnopаrticle аnd nаno-structured аerosols - Inhаlаtion exposure chаrаcterizаtion аnd аssessment);


ГОСТ 12.1.003-2014 - Меҳнатни муҳофаза қилиш стандартлари тизими. Шовқин. Умумий хавфсизлик талаблари (расмий манба: ГОСТ 12.1.003-2014 Система стандартов безопасности труда. Шум. Общие требования безопасности);


ГОСТ 12.1.004-91 - Меҳнатни муҳофаза қилиш стандартлари тизими. Ёнғин хавфсизлиги. Умумий талаблар (расмий манба: ГОСТ 12.1.004-91 Система стандартов безопасности труда. Пожарная безопасность. Общие требования);


ГОСТ 12.1.005-88 - Меҳнатни муҳофаза қилиш стандартлари тизими. Иш жойининг ҳавосидаги умумий санитария-гигиена талаблари (расмий манба: ГОСТ 12.1.005-88 Система стандартов безопасности труда. Общие санитарно-гигиенические требования к воздуху рабочей зоны);


ГОСТ 12.1.012-2004 - Меҳнатни муҳофаза қилиш стандартлари тизими. Тебраниш хавфсизлиги. Умумий талаблар (расмий манба: ГОСТ 12.1.012-2004 Система стандартов безопасности труда. Вибрационная безопасность. Общие требования);


ГОСТ 12.1.030-81 - Меҳнатни муҳофаза қилиш стандартлари тизими. Электр хавфсизлиги. Муҳофазаловчи ерга улаш (расмий манба: ГОСТ 12.1.030-81 Система стандартов безопасности труда. Электробезопасность. Защитное заземление);


ГОСТ 12.4.026-2015 - Меҳнатни муҳофаза қилиш стандартлари тизими. Хавфсизлик белгилари. Мақсад ва қўллаш қоидалари (расмий манба: ГОСТ 12.4.026-2015 Система стандартов безопасности труда. Знаки безопасности. Назначение и правила применения);


ГОСТ 27.410-87 - Техникада ишончлилик. Ишончлилик кўрсаткичларини назорат қилиш усуллари ва назорат синовларининг режалари (расмий манба: ГОСТ 27.410-87 Надежность в технике. Методы контроля показателей надежности и планы контрольных испытаний на надежность);


ГОСТ 166-89 - Штангенциркуллар. Техник шартлар (расмий манба: ГОСТ 166-89 Штангенциркули. Технические условия);


ГОСТ 427-75 - Металл ўлчаш чизғичлари. Техник шартлар (расмий манба: ГОСТ 427-75 Линейки измерительные металлические. Технические условия);


ГОСТ 2405-88 - Манометрлар, вакуумметрлар, мановакуумметрлар, босим ўлчагичлар, тортиш ўлчагичлари ва тортиш босим ўлчагичлари. Умумий техник шартлар (расмий манба: ГОСТ 2405-88 Манометры, вакуумметры, мановакуумметры, напоромеры, тягомеры и тягонапоромеры. Общие технические условия);


ГОСТ 9142-2014 - Гофраланган картон қутилар. Умумий техник шартлар. (расмий манба: ГОСТ 9142-2014 Ящики из гофрированного картона. Общие технические условия);


ГОСТ 14192-96 - Юкларни тамғалаш (расмий манба: ГОСТ 14192-96 Маркировка грузов);


ГОСТ 15150-69 - Машиналар, қурилмалар ва бошқа техник маҳсулотлар. Турли иқлим минтақалари учун қўллаш. Ташқи муҳит иқлим омилларининг таъсири бўйича тоифалар, фойдаланиш шароитлари, сақлаш ва транспортда ташиш (расмий манба: ГОСТ 15150-69 Машины, приборы и другие технические изделия. Исполнения для различных климатических районов. Категории, условия эксплуатации, хранения и транспортирования в части воздействия климатических факторов внешней среды);


ГОСТ 18251-87 - Қоғоз асосидаги ёпишқоқ лента. Техник шартлар (расмий манба: ГОСТ 18251-87 Лента клеевая на бумажной основе. Технические условия);


ГОСТ 18321-73 - Статистик сифат назорати. Донабай маҳсулотлар учун тасодифий танлаб олиш усуллари (расмий манба: ГОСТ 18321-73 Статистический контроль качества. Методы случайного отбора выборок штучной продукции);


ГОСТ 20435-75 - Номинал брутто массаси 3 тонна бўлган ёпиқ универсал металл контейнер. Техник шартлар (расмий манба: ГОСТ 20435-75 Контейнер универсальный металлический закрытый номинальной массой брутто 3 т. Технические условия);


ГОСТ 20790-93 - Тиббий асбоблар, аппаратлар ва ускуналар. Умумий техник шартлар (расмий манба: ГОСТ 20790-93 Приборы, аппараты и оборудование медицинское. Общие технические условия);


ГОСТ 24297-2013 - Сотиб олинган маҳсулотлар верификацияси. Ўтказишни ташкил этиш ва назорат қилиш усуллари (расмий манба: ГОСТ 24297-2013 Верификация закупленной продукции. Организация проведения и методы контроля);


ГОСТ 24861-2005 - Бир маротаба ишлатиладиган инекция шприцлари. Умумий техникавий шартлар. (расмий манба: ГОСТ 24861-2005 Шприцы инъекционные однократного применения. Общие технические условия);


ГОСТ 29329-92 - Статик тортиш учун тарозилар. Умумий техник талаблар (расмий манба: ГОСТ 29329-92 Весы для статического взвешивания. Общие технические требования);


ГОСТ ISO 2859-1-2009 - Статистик усуллар. Муқобил белгилари бўйича селектив назорат қилиш тартиблари. 1-қисм. Мақбул сифат даражасига асосланган кетма-кет тўплар учун намуна олиш режалари. (расмий манба: ГОСТ ISO 2859-1-2009 Статистические методы. Процедуры выборочного контроля по альтернативному признаку. Часть 1. Планы выборочного контроля последовательных партий на основе приемлемого уровня качества);


ГОСТ ISO 10993-1:2011 - Тиббий буюмлар. Тиббий буюмларнинг биологик таъсирини баҳолаш. 1-қисм. Баҳолаш ва тадқиқот. (расмий манба: ГОСТ ISO 10993-1:2011 Изделия медицинские. Оценка биологического действия медицинских изделий. Часть 1. Оценка и исследования);


ГОСТ ISO 10993-10:2011 - Тиббий буюмлар. Тиббий буюмнинг биологик таъсирини баҳолаш. 10-қисм. Қичиштирувчанлик ва сезувчанлик таъсирлари тадқиқотлари. (расмий манба: ГОСТ ISO 10993-10:2011 Изделия медицинские. Оценка биологического действия медицинских изделий. Часть 10. Исследования раздражающего и сенсибилизирующего действия);


ГОСТ ISO 10993-11:2011 - Тиббий буюмлар. Тиббий буюмларнинг биологик таъсирини баҳолаш. 11-қисм. Умумий токсик таъсирларни тадқиқ этиш. (расмий манба: ГОСТ ISO 10993-11:2011 Изделия медицинские. Оценка биологического действия медицинских изделий. Часть 11. Исследования общетоксического действия);


ГОСТ ISO 13485-2017 - Тиббий буюмлар. Сифат менеджменти тизимлари. Тартибга солиш мақсадлари учун тизим талаблари. (расмий манба: ГОСТ ISO 13485-2017 Изделия медицинские. Системы менеджмента качества. Системные требования для целей регулирования);


O`z DSt 8.017:2007 - Ўзбекистон Республикаси давлат ўлчашлар бирлигини таъминлаш тизими. Синов ускунасини аттестатлаш. Ташкиллаштириш ва ўтказиш тартиби;


O`z DSt 2766:2018 - Яхши ишлаб чиқариш амалиёти - GMP;


Sаn QvаM 0300-11 - Ўзбекистон шароитларида саноат чиқиндиларини йиғиш, инвентаризация қилиш, таснифлаш, зарарсизлантириш, сақлаш ва йўқ қилишни ташкил етишнинг санитария қоидалари ва нормалари (2011-йил 16-октябр).


Изоҳ. Мазкур ҳужжатлардан фойдаланганда уларнинг амал қилиш муддатларини стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатларнинг ахборот кўрсаткичи ва Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базасидан текшириб кўриш мақсадга мувофиқ. Агар ҳавола қилинган ҳужжатларга ўзгартириш киритилган ёки улар янги таҳрирда қабул қилинган бўлса, мазкур ҳужжатлардан фойдаланаётганда ўзгартириш киритилган ёки янги таҳрирда қабул қилинган стандартдан фойдаланиш лозим.


2. Ҳужжатларда қўлланиладиган киндик қисқичининг шартли белгиланиши намунаси шакли:


"Бир маротаба қўлланиладиган стерилланган киндик қисқичи, O`z DSt 3621:2022" бу ерда:


O`z DSt 3621:2022 - техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатнинг белгиланиши.



2-БОБ. БИР МАРОТАБА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН

СТЕРИЛЛАНГАН КИНДИК ҚИСҚИЧИГА

ҚЎЙИЛГАН ТЕХНИК ТАЛАБЛАР

       

         

1-§. Киндик қисқичининг асосий

параметрлари ва тавсифлари

        

3. Киндик қисқичининг техник параметрлари ушбу давлат стандарти ва ишлаб чиқарувчи корхона томонидан тасдиқланган технологик ҳужжатлар талабларига мос бўлиши керак.


4. Киндик қисқичининг ташқи кўриниши қуйида кўрсатилган расмга мувофиқ бўлиши керак.

       

        

       

1-Расм. Киндик қисқичининг ташқи кўриниши

         

5. Киндик қисқичининг геометрик ўлчамлари 1-жадвалда кўрсатилган қийматларга мос келиши керак.



1-ЖАДВАЛ



Қисқичнинг умумий

узунлиги (A), mm

         

Бўйлама чуқурчанинг

узунлиги (B), mm

        

Тишчаларнинг кенглиги

(C), mm

         

50±5


21±2

         

6±0,8


            

Истеъмолчи билан келишилган ҳолда, бошқа ўлчамдаги киндик қисқичларини ҳам ишлаб чиқаришга рухсат этилади.


6. Киндик қисқичи механик шикастланишлар ва унинг функционал хусусиятларига таъсир қилувчи бегона қўшимчаларсиз бўлиши керак.


7. Затворли махсус қулф киндик қисқичини ўз-ўзидан очилиб кетишига йўл қўймаслиги зарур.


8. Киндик қисқичи тишчаларининг учлари жароҳат етказмайдиган шаклда бўлиши керак.


9. Индивидуал қадоқдаги киндик қисқичи техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ стерилл ва апироген бўлиши керак.


10. ГОСТ ISO 10993-11 талабларига мувофиқ киндик қисқичида токсик моддалар бўлмаслиги керак.


11. Киндик қисқичини транспорт тарасида ташишда механик таъсирларга бардошли бўлиши ҳамда 30 мин давомида минутига 120 дан 180 тагача тебраниш ва 30 m/s2 тезланишдаги тебраниш синовларига бардош бериши керак.


12. Индивидуал қадоқдаги ва транспорт тарасидаги киндик қисқичи минус 50 °C дан плюс 50 °C гача бўлган ҳарорат оралиғида ташилгандан сўнг, у плюс 25 °С да ва ҳавонинг нисбий намлиги 80 фоиз бўлган иқлим шароитида яроқли бўлиши керак.



2-§. Хом ашё, материаллар ва маҳсулотларнинг

бутлигига қўйиладиган талаблар

          

13. Киндик қисқичини ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган материаллар қўлланилиш мақсадларига мос келиши ва этилен оксиди билан ўтказиладиган газ стерилизацияси учун яроқли бўлиши керак.


14. Киндик қисқичи эритманинг оқувчанлик кўрсаткичи 14 g/10 min гача бўлган полиэтилендан (PE) ёки айнан шу каби кўрсаткичга эга бўлган, тайёр маҳсулотнинг хусусиятларини таъминлайдиган ҳамда этилен оксиди билан ўтказиладиган газ стерилизацияси учун яроқли бўлган бошқа полимер материалдан тайёрланиши мумкин.


15. Киндик қисқичини ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган хом ашё ва материаллар ГОСТ 24297 талаблари бўйича кириш назоратидан ўтиши керак.


16. Киндик қисқичини етказиб бериш тўплами қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:

киндик қисқичи - 1 дона;

истеъмол тараси (қадоқ) - 1 дона;

фойдаланиш бўйича кўрсатмалар (транспорт тарасида1 дона).



3-§. Киндик қисқичини қадоқлашга

қўйилган талаблар

            

17. Киндик қисқичи амалдаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ бўлган полимер пакет ёки кўп қатламли полимер плёнкали истеъмол тарасига қадоқланган бўлиши керак.


18. Истеъмол тарасидаги киндик қисқичи уларнинг хавфсизлигини таъминлайдиган ва амалдаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ бўлган полимер плёнкадан тайёрланган гуруҳ тарасига қадоқланган бўлиши керак.

Истеъмолчи билан келишилган ҳолда истеъмол тарасидаги киндик қисқичи гуруҳ тарасига қадоқланмаслиги мумкин.


19. Киндик қисқичининг истеъмол тараси яхлит бўлиши, сиртида йиртиқ ва бошқа шикастланишлар бўлмаслиги керак.


20. Истеъмол тараси ва гуруҳ тарасидаги киндик қисқичлари транспорт тарасига ГОСТ 9142 талабларига мувофиқ гофрокартон қутига ёки айнан шу каби талабларга мувофиқ келувчи бошқа қутига жойланган бўлиши керак.


21. Ҳар бир қутига амалдаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ бўлган қоғоздан тайёрланган қадоқлаш ёрлиғи жойлаштирилади ва унда қуйидагилар кўрсатилиши керак:

буюм номи;

тўп (LOT);

миқдор, дона;

қадоқловчининг идентификацион рақами;

қадоқлаш санаси (ой, йил).


22. Қути ГОСТ 18251 бўйича қоғоз асосидаги ёпишқоқ лента билан ёпиштирилган бўлиши керак. Боғланишнинг мустаҳкамлигини таъминлайдиган ва амалдаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ бошқа ёпишқоқ ленталардан фойдаланишга рухсат этилади.


23. Буюмларнинг хавфсизлигини таъминлайдиган бошқа турдаги қадоқлардан фойдаланишга рухсат этилади.



4-§. Киндик қисқичини тамғалашга талаблар

          

24. Тамғалаш киндик қисқичининг яроқлилик муддати давомида тамғанинг хавфсизлигини таъминлайдиган типографик усул, офсет босма ёки ўчирилмайдиган бўёқ ёрдамида амалга оширилади.


25. Истеъмол қадоғи тамғаси қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак:

ишлаб чиқарувчи корхонанинг номи, манзили, телефон рақами, электрон почтаси ва маҳсулот белгиси (мавжуд бўлса);

буюм номи ва (ёки) шартли белгиси;

штрих код ёки QR-код (агар мавжуд бўлса);

ушбу давлат стандартининг белгиланиши;

"Стерилланган", "Токсик бўлмаган" ёзуви;

• "Қадоқ шикастланган бўлса, фойдаланманг" ёзуви ёки график белгиси;

• тўп рақами ёки график белгиси;

• стерилизация қилиш усули ёки график белгиси;

• ишлаб чиқарилган сана (ой ва йилнинг охирги иккита рақамидан иборат тўртта рақам) ёки график белгиси (стерилизация қилиш санаси ишлаб чиқарилган санага киритилган);

• "Кафолат муддати ... " ёки график белги (ой ва йилнинг охирги икки рақамидан иборат тўртта рақам);

• "Плюс 5 °С дан плюс 40 °С гача бўлган ҳароратда ва нисбий намлик 80% дан кўп бўлмаган жойда сақланг" ёзуви;

• "Бир маротаба фойдаланиш учун" ёзуви ёки график белгиси;

маҳсулотларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотишда "Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган" ёзуви;

экспортга етказиб берилаётган маҳсулотлар учун "Mаde in Uzbekistаn" ёзуви;

Истеъмол қадоғига реклама маълумотларини жойлаштиришга рухсат этилади.

Икки ёки ундан ортиқ тилда (давлат ва чет тилларида) тамғалашга рухсат этилади.


26. Ҳар бир транспорт қутисида қуйидаги белгилар кўрсатилиши керак:

ишлаб чиқарувчи корхонанинг номи, манзили, телефон рақами, электрон почтаси ва маҳсулот белгиси (мавжуд бўлса);

буюм номи ва (ёки) шартли белгиси;

• штрих-код ёки QR-код (агар мавжуд бўлса);

• ушбу давлат стандартининг белгиланиши;

• "Стерилланган", "Токсик бўлмаган" ёзуви;

"Қадоқ шикастланган бўлса, фойдаланманг" ёзуви ёки график белгиси;

тўп рақами ёки график белгиси;

стерилизация қилиш усули ёки график белгиси;

ишлаб чиқарилган сана (ой ва йилнинг охирги икки рақамидан иборат тўртта рақам) ёки график белгиси (стерилизация қилиш санаси ишлаб чиқарилган санага киритилган);

"Кафолат муддати ..." ёки график белги (ой ва йилнинг охирги икки рақамидан иборат тўртта рақам);

"Плюс 5 °С дан плюс 40 °С гача бўлган ҳароратда ва нисбий намлик 80% дан кўп бўлмаган жойда сақланг" ёзуви;

"Бир маротаба фойдаланиш учун" ёзуви ёки график белгиси;

маҳсулотларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотишда "Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган" ёзуви;

экспортга етказиб берилаётган маҳсулотлар учун "Mаde in Uzbekistаn" ёзуви;

Тамғалаш давлат тилида, экспортга етказиб беришда эса - етказиб бериш шартномасида (битимда) белгиланган тилда амалга оширилиши мумкин.

Икки ёки ундан ортиқ тилда (давлат ва чет тилларида) тамғалашга рухсат этилади.


27. Транспорт тарасини тамғалаш ГОСТ 14192 талабларига мувофиқ ҳар бир қутининг иккита қарама-қарши деворига огоҳлантирувчи белгиларини: "Намликдан ҳимоя қилинг", "Мўрт. Эътиборли бўлинг", "Қуёш нуридан сақланг" қўллаш билан амалга оширилиши керак.



3-БОБ. КИНДИК ҚИСҚИЧНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШДА

ХАВФСИЗЛИК ВА АТРОФ-МУҲИТ МУҲОФАЗАГА

ҚЎЙИЛГАН ТАЛАБЛАР

          

        

1-§. Киндик қисқични ишлаб чиқариш

объектларига қўйиладиган талаблар

          

28. Ишлаб чиқариш объектларини лойиҳалаш O`z DSt 2766 талабларига мувофиқ бўлиши ва чангнинг тўпланиши ҳамда тоза хоналарнинг ифлосланишига, зарарли моддалар буғлари ва газларининг сўрилишига йўл қўймаслиги керак. Деразалар герметик маҳкамланган бўлиши керак.


29. Ишлаб чиқариш объектлари конструкциясининг материаллари ва уларнинг қопламалари барча турдаги ифлослантирувчи моддаларни чиқаришни истисно қилиши, статик электрни тўпламаслиги, иссиқликни изоляциялаш хусусиятларга эга бўлиши, дезинфекциялаш воситалари билан ишлов беришга имкон бериши ва ультрабинафша нурланишига чидамли бўлиши керак.


30. Девор ва шифт конструкцияларининг туташган жойлари ҳаво ўтказмаслиги керак.


31. Поллар чоксиз, ишқаланишга чидамли, антистатик бўлиши керак.


32. Тоза хоналарга ходимларнинг кириши ва материалларнинг ўтказилиши ҳаво шлюзлари орқали амалга оширилиши керак.


33. Ходимлар учун хизмат кўрсатиш хоналари махсус иш кийимларнинг зарарли микроорганизмлар ва механик зарралар билан ифлосланиш эҳтимолини минималлаштириш мақсадида кийим алмаштириш аниқ кетма-кетликда амалга оширилиши ҳамда фойдаланилган кийимлар алоҳида ажратилган ўринларига жойлаштирилиши таъминланиши керак.



2-§. Ишлаб чиқариш объектлари

ва ускуналарга қўйиладиган талаблар

          

34. Ишлаб чиқариш хоналарида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш чоралари ГОСТ 12.1.004 талабларига мувофиқ бўлиши керак.


35. Хоналар автоматик ёнғин ўчириш ва ёнғин сигнализация тизимлари билан жиҳозланган бўлиши керак.


36. Ускуналарни муҳофазалаш мақсадида уларни ерга улаш ГОСТ 12.1.030 га мувофиқ амалга оширилиши зарур.


37. Ахборот, огоҳлантирувчи жадваллар ва сигнализация белгилари ГОСТ 12.4.026 га мувофиқ бўлиши ва кўриш учун қулай жойларга жойлаштирилиши керак.


38. Ускунанинг шовқин хусусиятлари ГОСТ 12.1.003 талабларига мувофиқ бўлиши керак. Тебраниш хусусиятлари ГОСТ 12.1.012, EN 12096, EN 12786 га мувофиқ бўлиши керак.


39. Тоза хонада ишлаш учун мўлжалланган ускуналар O`z DSt 2766 талабларига ва фойдаланиладиган хонанинг тозалик синфига мувофиқ бўлиши керак.


40. Ускуналарнинг сирти O`z DSt 2766 талабларига мувофиқ силлиқ ва токсик бўлмаслиги, коррозияга чидамли, экологик жиҳатдан тоза материалдан ишлаб чиқарилган бўлиши керак.


41. Ускуналар конструкцияси қуйидагиларни таъминлаши керак:

ўрнатиш, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашнинг қулайлиги;

қоплама, ғилоф панеллари туташган жойларида тирқишларнинг йўқлиги.


42. Ишлаб чиқариш ускуналарининг бункерлари ёки контейнерлари ёпиқ бўлиши керак.


43. Ускуналарда ёнғинга чидамли ва кам буғланадиган суюқликлардан фойдаланиш керак.


44. Аэрозол зарраларини ҳосил қилиш манбалари идентификация қилиниши ва улар тортувчи қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши керак.


45. Ускуналар қуйидаги тарзда жойлаштирилиши керак:

бир хил ҳаво оқимини таъминлайдиган;

буюм қисмларини ишлаб чиқариш жараёнида уларнинг ифлосланиш эҳтимолини олдини оладиган.



3-§. Иш жойидаги ҳавога қўйиладиган талаблар

         

46. Ишлаб чиқариш хоналари O`z DSt 2766 vа ГОСТ 12.1.005, ISO/TR 27628, ISO 24095, ISO 21832 бўйича ҳавони чанг ва микроорганизмлардан керакли даражада тозалашни таъминлайдиган ҳавони тозалаш тизими билан жиҳозланган бўлиши керак.


47. Ҳавони ҳайдаш ва тозалаш тизимлари ҳарорат ҳамда намликни автоматик назорат қилинишини таъминлаши лозим.


48. Ҳавони ҳайдаш тизимларининг ҳавони сўриш мосламалари ҳавонинг тозалиги энг юқори бўлган жойларда жойлаштирилиши керак.


49. O`z DSt 2766 бўйича C тозалик синфидаги хоналарга етказиб бериладиган ҳавони тозалаш уч босқичли бўлиши керак. D тозалик синфидаги хоналарга етказиб бериладиган ҳавони тозалаш икки босқичда ўтказилиши мумкин.



4-§. Ишлаб чиқариш жараёнида утилизация

қилишга доир талаблар

              

50. Ишлаб чиқарувчи корхонада утилизация қилиниши керак бўлган чиқиндилар ва яроқсиз буюмлар тўғри ва хавфсиз сақланиши керак. Саноат чиқиндиларини утилизация қилиш Sаn QvаM 0300-11 талабларига мувофиқ амалга оширилади.


51. Чиқиндилар ва яроқсиз буюмлар махсус тамғалаб қўйилган идишларга жойланиши керак.


52. Заҳарли моддалар ва ёнувчан материаллар ёпиқ ва тамғалаб қўйилган идишларда сақланиши керак.


53. Чиқинди сақланадиган идишлар ишлаб чиқариш объектининг алоҳида ажратилган махсус жойларида сақланиши керак.



4-БОБ. ТАЙЁР БЎЛГАН КИНДИК ҚИСҚИЧЛАРИНИ

ҚАБУЛ ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИ

       

       

1-§. Умумий талаблар

         

54. Киндик қисқичларини қабул қилиш ишлаб чиқарувчи корхонанинг техник назорат хизмати (ёки ушбу вазифани бажарадиган бошқа бўлим) томонидан ушбу давлат стандарти ва ишчи лойиҳа ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини текшириш мақсадида амалга оширилади.


55. Синовлар, ўлчашлар ҳамда назоратнинг бошқа тоифалари ушбу давлат стандартида белгиланган усуллар билан амалга оширилиши керак.


56. Синовлар ГОСТ 15150 бўйича ҳавонинг кўпи билан 80 фоиз нисбий намлиги ва атроф муҳитнинг (20±5) °С ҳароратида ўтказилиши керак.


57. Ушбу давлат стандарти талабларига мувофиқлигини текшириш учун ишлаб чиқарувчи корхона қуйидаги синов тоифалари бўйича синовлар ўтказиши лозим:

қабул қилиш-топшириш;

даврий;

малакавий;

намунавий;

сертификатлаштириш.



2-§. Киндик қисқичларининг қабул

қилиш-топшириш синовлари

       

58. Киндик қисқичларининг ҳар бир тўпи қабул қилиш-топшириш синовларидан ўтказилади. Битта технологик жараён бўйича ишлаб чиқарилган, битта технологик циклда стерилизация қилинган, бир вақтнинг ўзида етказиб бериш учун тақдим этилган ва сифат тўғрисидаги битта ҳужжатга эга буюмлар миқдори тўп ҳисобланади.


59. Намуна олиш (стериллик ва заҳарлилик синовларидан ташқари) ГОСТ ISO 2859-1 га мувофиқ икки босқичли нормал назорат режасидан фойдаланган ҳолда танлаб олинган назорат усули орқали амалга оширилади. Намунани танлаб олишда ГОСТ 18321 га мувофиқ тасодифий усулдан фойдаланилади.


60. Стерилликни назорат қилиш учун тўпдан камида 5 дона (стериллаш камерасининг ҳар бир муҳим нуқтасидан 1 дона) намуналар танлаб олинади.


61. Қабул қилиш-топшириш синовлари ишлаб чиқарувчи корхона томонидан ушбу давлат стандартининг 4 - 10, 16 - 24-бандларида кўрсатилган талабларга мувофиқлигини синаш билан амалга оширилади.


62. Агар қабул қилиш-топшириш синовларида буюмнинг ушбу давлат стандартининг камида битта талабига номувофиқ эканлиги аниқланса, синов натижалари қониқарсиз деб ҳисобланади ва номувофиқликлар аниқланган талаблар бўйича икки баробар кўп миқдорида намуналарнинг қайта синов ўтказилади.


63. Қайта синов натижалари якуний ҳисобланади ва бутун тўпга тегишли бўлади.


64. Такрорий синовларнинг салбий натижасида аниқланган нуқсон сабаблари аниқланмагунча ва бартараф этилгунга қадар киндик қисқичларини ишлаб чиқариш тўхтатилиши лозим.


65. Қабул қилиш-топшириш синовларининг натижалари синов баённомаси билан расмийлаштирилиши керак.


66. Киндик қисқичлар истеъмолчига фақат ижобий натижалар билан қабул қилиш-топшириш синовлари баённомаси мавжуд бўлганда жўнатилади.



3-§. Киндик қисқичларининг даврий синовлари

           

67. Қабул қилиш-топшириш синовларидан ўтган маҳсулотларга мазкур давлат стандартининг барча талабларига мувофиқлигини текшириш учун даврий синовлар ўтказилади. Мазкур давлат стандартининг 11 - 12-бандларига мувофиқлик бўйича синовлар белгиланган тўпдан олинган намуналарда, шунингдек хом ашё ва материаллар ва (ёки) ишлаб чиқариш технологияси ўзгарганда ўтказилади.


68. Агар даврий синовлар давомида ушбу давлат стандарти талаблари бўйича камида битта номувофиқлик аниқланса, синов натижалари қониқарсиз деб ҳисобланади ва икки карра миқдордаги намуналарнинг такрорий синовлари ўтказилади.


69. Такрорий синов натижалари якуний ҳисобланади.


70. Такрорий синовлар натижаси салбий бўлганда, нуқсон сабаблари аниқланмагунча ва бартараф этилгунга қадар киндик қисқичларини жўнатиш тўхтатилади.


71. Буюмларни истеъмолчига жўнатиш фақат ижобий натижалар билан даврий синов баённомаси мавжуд бўлганда амалга оширилади.



4-§. Киндик қисқичларининг малакавий,

намунавий ва сертификатлаштириш синовлари

       

72. Малакавий синовлар маҳсулотни серияли ишлаб чиқариш бошланишидан олдин ускуналар, жиҳозлар ва белгиланган технологик жараён режимининг тайёрлигини баҳолаш мақсадида киндик қисқичининг белгиланган тўпи (бирламчи саноат) намуналарида ўтказилади. Малакавий синовларни сертификатлаштириш синовлари билан бирлаштиришга рухсат этилади.


73. Синовлар ҳажми ва кетма-кетлиги ишлаб чиқарувчи корхонанинг синов дастури билан белгиланадиган назорат режаларига мувофиқ амалга оширилади.


74. Синов натижалари синов баённомаси билан расмийлаштирилиши керак. Истеъмолчининг талабига кўра синов баённомалари унга тақдим этилиши мумкин.


75. Намунавий синовлар буюмларнинг параметрлари ёки техник хусусиятларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган конструкция, материаллар ёки ишлаб чиқариш технологиясига ўзгартиришлар киритиш зарур бўлганда амалга оширилади. Синовлар ушбу давлат стандартининг барча кўрсаткичлари бўйича ўтказилиши керак.


76. Киндик қисқичларини сертификатлаштириш синовлари ушбу стандартининг барча талабларига мувофиқ ўтказилади.



5-БОБ. КИНДИК ҚИСҚИЧЛАРИНИ

СИНАШ УСУЛЛАРИ

         

77. Буюмларни синовдан ўтказиш (назорат қилиш, ўлчаш) пайтида ишлатиладиган ўлчаш ускуналари қиёсланган (калибрланган) бўлиши керак. Синаш ускуналари O`z DSt 8.017 га мувофиқ аттестатланган бўлиши керак.


78. Киндик қисқичини техник ҳужжатларга мувофиқлигини текшириш (мазкур давлат стандартининг 3-бандига мувофиқ), қисқичнинг ташқи кўриниши (мазкур давлат стандартининг 4-бандига мувофиқ), механик шикастланишлар ва бегона қўшимчалар йўқлиги (мазкур давлат стандартининг 6-бандига мувофиқ), тишчаларнинг жароҳат етказмаслиги (мазкур давлат стандартининг 8-бандига мувофиқ) оддий кўз билан висуал тарзда амалга оширилади.


79. Киндик қисқичларининг асосий ўлчамларини текшириш (мазкур давлат стандартининг 5-бандига мувофиқ), ГОСТ 427 га мувофиқ бўлган чизғич ва ГОСТ 166 га мувофиқ бўлган штангенциркул ёрдамида амалга оширилади.


80. Затворли қулфнинг ўз-ўзидан очилишини (мазкур давлат стандартининг 7-бандига мувофиқ) текшириш апробация қилиш усули орқали амалга оширилади.


81. Киндик қисқичининг стериллигини текшириш (мазкур давлат стандартининг 9-бандига мувофиқ) Ўзбекистон Республикаси давлат фармакопеясига мувофиқ амалга оширилади.


82. Бактериал эндотоксинларни назорат қилиш (мазкур давлат стандартининг 9-бандига мувофиқ) Ўзбекистон Республикаси давлат фармакопеясига мувофиқ амалга оширилади.


83. Умумий заҳарлилик синови ГОСТ ИСО 10993-11 га мувофиқ амалга оширилади.


84. Маҳсулотнинг бутлиги (мазкур давлат стандартининг 17-банди), қадоқлаш (мазкур давлат стандартининг 18-бандига мувофиқ) ва тамғалаш (мазкур давлат стандартининг 25-бандига мувофиқ) висуал тарзда ва маҳсулотга тегишли ҳужжатлар билан таққослаш орқали аниқланади.


85. Полимер материаллардан тайёрланган ўрамнинг яхлитлигини текшириш (мазкур давлат стандартининг 19-бандига мувофиқ) ГОСТ 24861 га мувофиқ амалга оширилади.


86. Кафолат муддатини текшириш (мазкур давлат стандартининг 93-бандига мувофиқ) ГОСТ 27.410 бўйича мазкур давлат стандартининг 91-бандига асосан сақлаш шароитида синовдан ўтказиш учун маҳсулот намунасини жойлаштириш орқали амалга оширилади.


87. Транспортда ташиш пайтида иқлим шароитларига чидамлилигини текшириш (мазкур давлат стандартининг 11 - 12-бандларига мувофиқ) ГОСТ 20790 бўйича амалга оширилади.

Агар синовлардан кейин қадоқ бут сақланган бўлса ва маҳсулот механик шикастланишларга эга бўлмаса синов натижалари ижобий ҳисобланади.



6-БОБ. КИНДИК ҚИСҚИЧЛАРНИ

ТРАНСПОРТДА ТАШИШ ВА САҚЛАШ

         

88. Транспорт тарасида киндик қисқичини юклаш, ташиш ва туширишда огоҳлантирувчи белгиларда кўрсатилган талаблар бажарилиши керак.


89. Киндик қисқичлари транспортнинг барча турларида ГОСТ 20790 талабларига мувофиқ ташилиши мумкин. Юк жўнатиш тури ГОСТ 20435 га мувофиқ амалга оширилади.


90. Киндик қисқичларини иқлим омилларининг таъсири бўйича транспортда ташиш шартлари ГОСТ 15150 нинг 5 (OJ4) гуруҳига мувофиқ минус 50 °С дан плюс 50 °С гача бўлган ҳарорат оралиғида белгиланади.


91. Ишлаб чиқарувчи корхонанинг қадоғидаги киндик қисқичлари омборхоналарда минус 5°C дан плюс 40°C гача бўлган ҳарорат оралиғида, ГОСТ 15150 бўйича 1 (L) сақлаш шароитида ва ҳавонинг нисбий намлиги 80 фоиз бўлган ҳамда шамоллатиладиган хоналарда сақланиши керак. Транспорт қадоқларидаги киндик қисқичлари махсус тагликларда сақланади.


92. Киндик қисқичининг мазкур давлат стандартида белгиланган транспортда ташиш, сақлаш ва қўллаш шартлари бажарилганда, унинг кафолатланган сақлаш муддати ишлаб чиқарилган кундан бошлаб 5 йил этиб белгиланади.

         

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz).